33 ёшли Роналду 100 млн еврони ўзи учун ҳақорат деб билмоқда
Ads

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду ўзининг трансфери учун 100 миллион евролик нархни  ҳақоратли деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича 33 ёшли португалиялик футболчи “қироллик клуби” раҳбарияти унинг трансфери учун 100 млн евро нарх қўйиб унга нисбатан хурматсизлик қилган деб ҳисобламоқда. Бу ҳолат Роналдунинг “Реал” раҳбариятига нисбатан янада ғазабини оширган.

Эслатиб ўтамиз, беш карра “Олтин тўп” соҳибини “Ювентус” ўз сафига қўшиб олишни мақсад қилган.