36 ёшли Жагелка АПЛ дебютанти сафига бориб қўшилди
Ads

Англиялик ҳимоячи Фил Жагелка АПЛ дебютанти ҳисобланган "Шеффилд Юнайтед" билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Таъкидлаш керакки, 36 ёшли футболчи "Шеффилд"га эркин агент сифатида келиб қўшилди. Айтиш лозимки, бу жамоа Жагелка учун бегона эмас. Боиси, у айнан “Шеффилд Юнайтед” тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2007 йилда ушбу жамоадан "Эвертон"га кўчиб ўтган эди.