38 ёшли Глеб эркин агентга айланди
Ads

Беларуснинг БАТЭ клуби ўзининг расмий сайтида ярим ҳимоячи Александр Глебнинг жамоадан кетганини эълон қилди.

Берилган маълумотларга кўра томонлар ўзаро келишган ҳолда 2019 йил охиригача имзоланган шартномани бекор қилишган. Энди 38 ёшли футболчи эркин агентга айланди. Унга эса Осиё клубларидан қизиқишлар мавжудлиги айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Глеб фаолияти давомида “Арсенал”, “Барселона” ва “Штутгарт” каби машҳур жамоаларда тўп сурган.