4 март куни МОҚда жаҳон спорти афсонаси билан матбуот анжумани ташкил этилади

Маълумки, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси томонидан ташкил қилинаётган “Нафосат-2019” аёллар спартакиадасига фахрий меҳмон сифатида россиялик таниқли енгил атлетикачи Елена Исинбаева ташриф буюрди.

Жаҳон спортининг афсонаси ташрифи давомида барча ОАВ учун ҳам матбуот-анжумани ташкил қилиш режага киритилган. Анжуман 4 март куни соат 11:00да МОҚда ўтказилади.

Маълумот учун, Елена Исинбаева енгил атлетиканинг лангарчўп билан сакраш йўналишида икки карра Олимпия ўйинлари чемпиони (2004, 2008), уч карра жаҳон чемпиони, ёпиқ иншоотлардаги жаҳон чемпионатининг тўрт карра ғолибаси, Европа чемпиони, 28 маротаба жаҳон рекордчиси ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!