4 йил давомида "Сўғдиёна" шарафини ҳимоя қилган Аюбхон Нўъмонов эркин агентга айланди

Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси таркибида ҳам ўзгаришлар содир бўляпти. Айниқса, бир қатор ўйинчилар клубни тарк этишяпти ва бу хусусида сайтимиз орқали хабарлар бериб боряпмиз.

Sports.uz сайтига маълум бўлишича, “Сўғдиёна”ни Аюбхон Нўъмонов ҳам тарк этди. Таъкидлаш жоизки, иқтидорли ярим ҳимоячи жиззахликлар сафига 2020 йили қўшилган ва 4 мавсум давомида ушбу жамоада фаолият олиб борган.

аюбхон1

2023 йилги чемпионатда Нўъмонов Суперлигада 7 та учрашувида иштирок этди. Аммо жароҳат туфайли Аюбхон тўлиқ ўйинларда иштирок эта олмади. Лекин у аллақачон соғайиб, спорт формасини сақлаб турибди.

Футболчининг “Сўғдиёна” билан тузган шартномаси якунига етган ва эркин агентга айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!