40 ёшли Диего Форлан ниҳоят фаолиятини якунлади
Уругвайлик машҳур ҳужумчи Диего Форлан бутсаларини михга илишга қарор қилди.
“Менга фаолиятимни давом эттиришни таклиф қилишди, аммо мен рад этдим. Фарзандли бўлганимдан сўнг фикрим ўзгарди ва фаолиятим якунига етганини тушуниб етдим. Хайрлашув учрашуви эса "Сентенарио" сафида "Пеньяроль" ёки Уругвай терма жамоасига қарши ўтказилади”, - дейди 40 ёшли футболчи.
Маълумот учун, Форлан ўзининг профессионал фаолиятини 1997 йилда бошлаган. У ўтган давр мобайнида "Индепендьенте", "Манчестер Юнайтед", "Вильярреал", "Атлетико", "Интер", "Интернасьонал", "Сересо Осака", "Пеньяроль", "Мумбаи Сити" ва "Китчи" клубларида тўп сурди. Уругвай терма жамоасида эса 112та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 36та гол ёздириб қўйишга эришган. 22 йиллик фаолияти давомида жами 9та соврин қўлга киритган.
Фикрлар