40 ёшли Ла Лига афсонаси Буффон ва Ибрагимовичга ҳавас қилган кўринади
"Реал Бетис" сардори Хоакин Санчес билан шартномани узайтирганини маълум қилди. Бу ҳақда клуб ўзининг расмий сайтида хабар берган.
Шу ой охирида 41 ёшни қарши оладиган ярим ҳимоячи яна бир йил қадрдон жамоаси шарафини ҳимоя қилиши мумкин. Шунингдек, испаниялик футболчи бу унинг профессионал футболчи сифатидаги сўнгги мавсуми эканини айтиб ўтган.
Маълумот ўрнида, Хоакин "Бетис"да 7 йилдан буён фаолият олиб бормоқда. У айнан шу клуб тарбияланувчиси саналади.
Ярим ҳимоячи ўтган мавсум барча турнирлар доирасида 36 ўйин ўтказиб, 2 гол ва 4 ассист муаллифига айланган.
Фикрлар