41 ёшли Буффон "Интер"га қарши ўйинда 3 та пенальтини қайтарди

Хабарингиз бор бугун Халқаро чемпионлар кубоги доирасида “Ювентус” А Сериянинг бошқа бир гранди – “Интер”га қарши баҳс олиб борди.

Учрашувнинг асосий бўлимлари 1:1 ҳисобида дуранг билан якунлангач ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланди. Футбол лоттореясида эса туринликлар 4:3 ҳисобида ғалаба қозонишди. Эътиборлиси, шу куни “кекса синьора”нинг кекса дарвозабони Жанлуижи Буффон “нерадзуррилар”нинг нақд 3та пенальтисини бартараф этди. Аниқроғи, 41 ёшли посбон Андреа Раноккии, Самуэл Лонго ва Борхи Валероларнинг 11 метрлик нуқтадан йўллаган зарбаларини қайтаришга эришди.

Эслатиб ўтамиз, Буффон ПСЖдаги бир йиллик фаолиятидан сўнг яна “Ювентус”га қайтди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!