5 та ғалабасиз сериясига эга Туркия дебютант Грузияга қарши! (превью)

Chery Tigo 7 PRO

Грузия Дортмунддаги "Сигнал Идуна Парк"да Туркияга қарши майдонга тушиб, Европа чемпионатида дебют қилади. Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керак, жамоа "Евро-2024" да қатнашадиган ягона дебют давлат бўлди (Сербия аввал Югославия сифатида қатнашган).

Аммо УЕФА Миллатлар лигасининг жорий этилиши Грузия каби мамлакатлар фойдали бўлди. Жамоа Миллатлар лигасининг "C4" гуруҳида ғалаба қозонгани учун "Евро-2024" плей-офф босқичига йўлланма олди ва Люксембург ва Грецияни (0:0 ҳисобидаги дурангдан кейин пеналтилар сериясида) мағлуб этиб, турнирга Еврогача етиб келди.

Georgia Euro 2024 squad: Khvicha Kvaratskhelia leads debut run | Goal.com

2012 йилдан бери Европа чемпионатида дебют қилган саккизта давлатдан учтаси турнирдаги илк ўйинида ғалаба қозониб келмоқда, 2012-йилда Украина Швецияни, тўрт йилдан сўнг Уельс Словакияни таслим қилди. Шунингдек, Финляндия "Евро-2020"да Дания устидан зафар қучган.

Туркия учун саралаш босқичи осон кечмади. Бир қатор ишончсиз натижалар Стефан Кунцни ишдан бўшатилиб, унинг ўрнига Винченцо Монтеллани жамоа бош мураббийига айланишига сабаб бўлди, лекин италиялик мураббий қўл остида Туркия "Евро-2024" йўлланмасини қўлга кирита олди. Аммо ундан кейинги натижалар мухлисларни бироз умидсизлигига сабаб бўлмоқда. Март ойидаги Австрия билан ўтказилган ўртоқлик учрашувида турклар 6:1 ҳисобида мағлуб бўлишди ва улар сўнгги ўртоқлик ўйинида Польшага 2:1 ҳисобида ютқазиб, Италия билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Қолаверса, Монтелла истиқболли ярим ҳимоячи Cан Узунни турнирга олиб келамагани танқидларга сабаб бўлди.

Türkiye beat Croatia 1-0 to top Group D in Euro 2024 qualifiers | Daily  Sabah

Туркия барча мусобақаларда Грузия билан ўтказган беш учрашувнинг учтасида ғалаба қозонди. Бу 2012-йил май ойида 3:1 ҳисобидаги ўртоқлик ғалабасидан кейинги биринчи учрашувдир. Грузиянинг ягона ғалабаси 2007 йилнинг февралида ўтказилган ўртоқлик учрашувида (1:0) бўлган.

Тахминий таркиблар

Туркия: Гюнок, Айҳан, Демирал, Бардакчи, Каидбоглу, Ўзчан, Чалханоглу, Гюлер, Йилдиз, Актюркоглу, Йилмаз.

Грузия: Мамардашвили, Кверкелия, Кашия, Двали, Какабадзе, Квеквескири,Кочорашвили, Шенгелия, Чакветадзе, Кварацхелия ва Микаутадзе.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!