5 та соврин ютиб йилнинг энг яхши мураббийи бўла олмаган Флик нималар деди?

"Бавария" бош мураббийи Ханс Флик FIFA The Best тақдирлаш маросимида “Йилнинг энг яхши мураббийи” номинациясида ғолиб бўлмаганидан сўнг, ўз фикрларини билдирди.

Овоз бериш натижаларига кўра, Флик ва Юрген Клопп бир хил овоз тўплади. Аммо қўшимча кўрсаткичлар эвазига ушбу мукофот “Ливерпуль” устозига насиб этди.

“Ҳаёт давом этмоқда. Албатта, бироз кўнглим қолган, аммо бу яхши. Агар кучли учликка кирсангиз, ғалаба қозонишни хоҳлайсиз. Биз юксак ютуқлар дунёсида яшаяпмиз, шунинг учун биз доимо ғалаба қозонишни хоҳлаймиз. Ҳозир ҳамма нарса одатдагидек давом этмоқда. Бизнинг янги мақсадларимиз бор. Бу мавзу ёпилди. "Бавария" ажойиб натижаларга эришди. Таркибимизда иккита энг яхши футболчи бор - Нойер ва Левандовски. Биз ажойиб мавсумни ўтказдик”, - деди Флик.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!