555 та гол урган "Қўқон-1912" клуби 420-учрашув арафасида

CHERY AUTO

«Қўқон-1912» жамоаси Ўзбекистон чемпионатларидаги 420-ўйинини ўтказиш арафасида турибди. 14-мавсум кучлилар сафида иштирок этаётган қўқонликлар шу кунга қадар 419 та учрашув ўтказишга муваффақ бўлишди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Tecno

Шуларнинг 148 тасида жамоа ғалаба қозонган. 65 учрашувда ғолиб номи аниқланмаган. 206 та ўйинда мағлубиятга учраган. Тўплар нисбати 556 – 763. Умумий очколар 509 тани ташкил этади.

Айтганча, ўтган турда Собит Синдаровнинг “Сурхон” дарвозасига киритган голи (биринчи гол) жамоанинг миллий чемпионатлардаги 555-голи сифатида тарихда қоладиган бўлди.

Суперлига 18-тур доирасидаги “Насаф” билан бўладиган учрашув жамоанинг Ўзбекистон чемпионатлардаги 420-ўйини бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
JASUR3838
26/08/2019 16:23
Qachon uyin bugunmi yo ertagami aytvorila anig'ini