6 гол, 2 пенальти ҳамда автогол бўлган ўйинда "Лестер" "Тоттенхэм"га мағлуб бўлди

Англия Премьер-Лигаси сўнгги туридан ўрин олган марказий учрашув "Лестер" - "Тоттенхэм" баҳси ўз ниҳоясига етди. Ўта муросасиз кечган ўйин "шпорлар"нинг 4:2 ҳисобидаги иродали ғалабаси билан якунланди.

"Лестер"нинг ҳар иккала голи Варди томонидан пенальтидан киритилди, "Тоттенхэм"нинг голлари эса Ҳарри Кейн, Гарет Бэйл (дубль) ҳамда Каспер Шмейхель (автогол) номига ёзилди.

Шу тариқа, Брендан Рожерс шогирдлари кейинги мавсум учун ЕЧЛ йўлланмасини қўлдан чиқаришди. Мавсум якунига кўра, улар турнир жадвалини 5-ўринда якунлашди. Келаси мавсум улар Европа Лигасида тўп суради.

  • 90+7'

    Учрашув якунланди! "Лестер" ЕЧЛ йўлланмасини қўлдан чиқарди. Эътиборингиз учун раҳмат!

  • 90+6'

    ГООООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Гарет Бейл ўйинга нуқта қўйиб келди! Хавфли ҳужум аниқ зарба билан якунланди ва ҳисоб 2:4 кўринишига келтирилди! 

  • 90+3'

    "Тоттенхэм"да ўзгариш: Сон Хёнг Мин ўрнига Родон ўйинга қўшилди.

  • 90+1'

    Бурчакдан тўпни Тилеманс ўйинга киритиб беради.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89.'

    Йўқ, гол тоза. "Тоттенхэм" ўйиндаги мувозанатни ағдариб ташлади.

  • 89'

    Бош ҳакам ВАРга мурожаат қилади, гол бекор қилиниши мумкин.

  • 87'

    ГООООООООООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Ҳарри Кейн жарима майдончаси ичида сайр қилиб юргандек ўйнади ва тўпни Бейлга оширди, Гарет эса пушка зарбаси билан тўпни дарвозага михлаб қўйди!

  • 85'

    Уинкс сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 83'

    Бурчакдан тўпни Сон ўйинга киритиб беради.

  • 82'

    Ўйин темпи тобора ошиб бормоқда. Ҳарри кейн жарима майдончаси ичига тўпни етказди, бироқ муваффақиятсиз.

  • 80'

    Марк Ольбрайтон заҳирага олинди, унинг ўрнига ҳужумкор Айозе Перез ўйинга қўшилди.

  • 77'

    Соннинг зарбасинни Шмейхель қайтарди!

  • 76'

    ГОООООООООООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! "Тоттенхэм" ҳисобни тенглаштирди! Шмейхель ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди...

  • 75'

    Бурчакдан тўпни Сон ўйинга киритиб берди, бироқ ҳимоячилар фаол ҳаракат қилди.

  • 72'

    Уинкснинг жарима майдончаси ичига узатган тўпи ўхшамади.

  • 70'

    Мухлислар ўйин темпига кўрк бағишламоқда. Фанатлар борлиги нақадар яхши!

  • 68'

    "Тоттенхэм"да ўзгариш: Бергвейн ўрнига Бейл, Алли ўрнига Моура ўйинга қўшилди.

  • 66'

    Варди охиригача курашди ва жамоасига бурчак тўпи ишлаб берди.

  • 65'

    Бурчакдан тўпни Тилеманс ўйинга киритиб берди, ўйин темпи тобора ошиб бормоқда.

  • 63'

    Юрий Тилемансга нисбатан фол ишлатилди.

  • 62'

    "Лестер"да ўзгариш: мухлислар олқиши остида майдонни тарк этган Меддисон ўрнига Рикардо ўйинга қўшилди.

  • 60'

    Ихеаначонинг зарбасини Льорис қайтарди.

  • 57'

    Келечи Ихеаначога нисбатан қўпол ўйнагани учун Бергвейн сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 55'

    Бурчакдан тўпни "шпорлар" вакиллари ўйинга киритиб беради.

  • 50'

    Тилеманс бурчакдан тўпни ўйинга киритди, сўнгги зарбани Льорис ушлаб олди.

  • 49'

    Бурчак тўпидан сўнг хавфли вазият юзага келмади. Бу бурчакдан такрорий жарима тўпи ижро этилади.

  • 48'

    Марк Ольбрайтон жарима майдончаси ичига тўпни етказиб берди, ҳимоячилар тўпни чиқариб юборди.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди.

  • 45'

    Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.

  • 45+2'

    Биринчи бўлим якунланди.

  • 45+1'

    "Лестер" ҳужумларда фаол.

  • 45+'

    Биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 44'

    Ольбрайтон чиройли ўйнамади. Тактик фол.

  • 43'

    "Лестер" голдан сўнг устунликни тўлиғича қўлга олди. Тактик ҳужум давом этади.

  • 41'

    ГООООООООООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Харри Кейн ниҳоят ҳужумни аниқ зарбаси билан якунлади! Тўп Шмейхельнинг оёқлари орасидан ўтиб, дарвоза тўридан жой олди!

  • 41'

    Ҳарри Кейн жамоасига бурчак тўпи ишлаб берди. Форвард бугун яхши зарбалар бера олмаяпти!.

  • 37'

    Сон бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди, хавфли вазият, бироқ ижро борасида муаммо кузатилди.

  • 36'

    "Лестер" онлайн турнир жадвалида 3-ўринга кўтарилиб олди.

  • 35'

    Меддисон калит пас билан Ихеаначони олдинга чиқариб юбормоқчи эди, бироқ Санчез ҳимояда яхши ўйнади.

  • 34'

    Бергвейн офсайдда қолиб кетди.

  • 32'

    Ҳарри Кейннинг аниқ, лекин кучсиз зарбасини Каспер Шмейхел ушлаб олди.

  • 30'

    Зарбалар статистикаси: 2:0!

  • 28'

    Келечи Ихеаначо ўткир бурчакдан зарба берди, бирозгина ноаниқ.

  • 25'

    Бурчакдан тўпни ўйинга Сон Хёнг Мин ўйинга киритиб беради.

  • 23'

    Ихеначо ҳужумга ўтиб кета олмади, Хьёйбьерг ва Алдервейрелд фаол ҳимояланишди.

  • 21'

    Мажбурий ўзгариш: Уэсли Фофананинг ўрнига Нампалис Менди ўйинга қўшилди.

  • 20'

    Уэсли Фофана жароҳат сабаб ўйинни давом эттира олмайди.

  • 17'

    ГОООООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Льорис тўп йўналишини топа олмади! Варди ҳисобни очди. 1:0!

  • 17'

    Пенальти! "Лестер" пенальти тепади!

  • 16'

    Бош ҳакам ВАРга мурожаат қилади!

  • 15'

    Варди жарима майдончаси ичида йиқитилди! Бош ҳакам жим! Бу пенальти эди!

  • 15'

    Бергвейн ўйин қоидасини бузди. Жарима зарбаси.

  • 11'

    Бурчакдан тўпи ўйинга киритилди. Ҳужумда фол, Сеюнжю Уинксни йиқитди.

  • 10'

    Меддисоннинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси Альдервейрелднинг бошига тегиб майдонни тарк этди.

  • 9'

    "Лестер" секин-аста устунликни ўз қўлига олмоқда.

  • 8'

    "Лестер"да бурчак тўпи. Сеюнжюнинг бош билан берган зарбаси кучсиз чиқди.

  • 6'

    Ольбрайтон тўпни жарима майдончаси ичига етказиб берди, бироқ ҳимоячилар фаол.

  • 4'

    Алли тўпни йўқотди. Фофана ўйинни фаол бошлади.

  • 3'

    "Тоттенхэм"нинг навбатдаги ҳужуми ҳимоячиларнинг фаоллиги туфайли қолдирилди.

  • 2'

    Сон жарима майдончаси ичида ёлғиз қолдирилди, бироқ у тўпни шерикларига етказиб бера олмади.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!