6 та гол урилган ўйинда Германия Туркияни юта олмади

Германия ҳамда Туркия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви якунланди. Унда немислар 3:2 ҳисобида зафар қучди.

Дастлаб, 1-тайм сўнгида ҳисобни очган Дракслер жамоасини олдинга олиб чиқди. Бироқ иккинчи бўлим бошида Озан Туфан ҳисобни тенглаштирди. Нойхауснинг 58-дақиқада киритган голига ҳам турклар Эфежан Каражанинг аниқ зарбаси орқали жавоб қайтаришни уддалади. Баҳс охирига қадар гол киритган Вальдшмидт жамоасига ғалабани туҳфа этгандек эди, гўё. Аммо ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларнинг тўртинчисида Кенан Караман гол киритиб, ўйин дуранг натижа билан тугашини таъминлади.

  • 90+5'

    Учрашув якунланди! Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди.

  • 90+4'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Караман жамоасининг юқори дид билан ташкиллаштирилган комбинациясини гол билан якунлади! Ҳисоб мутлақо ўйинга мос!

  • 90'

    Асосий вақтга 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Амири Кай Хаверц ўрнига ўйинга қўшилди.

  • 87'

    Турклар жуда хавфли вазият яратди! Караманнинг кучли зарбаси тўсиндан қайтди.

  • 85'

    Юлиан Брандт ўрнига Никлас Штарк майдонга тушди.

  • 84'

    Гол урган немислар ҳисобни янада ишончли кўринишга келтиришга ҳаракат қилмоқда.

  • 81'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Жарима майдони ичида ёлғиз қолган Вальдшмидт кучли зарба йўллади. Турклар кипери унинг зарбасини қайтарган бўлса-да, жамоасини голдан қутқариб қолишни уддалай олмади.

  • 79'

    Йонхаус захирага олинди. Унинг ўрнида Дауд ўйинни давом эттиради.

  • 76'

    Тезкор қарши ҳужумга қочаётган Брандтни қўллари билан ушлаб қолган Ундер сариқ карточка олди.

  • 75'

    Озан Кабак Каан Айхан ўрнига майдонга тушди.

  • 73'

    Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган Хаверц воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетган эди.

  • 72'

    Германия терма жамоаси аъзолари олдинга ўтишга қийналмоқда. Меҳмонлар яхши прессинг уюштирмоқда.

  • 69'

    Майдонда ҳаракат қилган Энес Унал ўз ўрнини Текдемирга бўшатиб берди. Шунингдек, Нико Шульц ўрнига Робин Госенс майдонга тушди.

  • 68'

    Ҳакамга жиддий эътироз билдирган Эмре Жан сариқ карточка билан жазоланди.

  • 67'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Нойхауснинг хатоси голга олиб келди. Ундан тўпни олиб қўйган Каража Лено қаршисида ёлғиз қолди ва уни ожиз қолдирди.

  • 64'

    Жамоадошининг жарима майдони ичига узатган тўпини Хаверц дарвозага тўғирлаб юбора олмади.

  • 63'

    Йокушлу ўрнига Караман майдонга тушди.

  • 62'

    Брандтнинг жарима майдони марказидан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 59'

    Рюдигер ва Дракслер захирага олинди. Уларнинг ўрнига Таа ҳамда Хофманн ўйинга қўшилди.

  • 58'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Жамоасининг ажойиб комбинациясини Нойхаус аниқ зарбаси билан муваффақиятли якунлади.

  • 56'

    Вальдшмидт жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Ҳакам унга ўрнидан туриши кераклигини уқтирди.

  • 53'

    Турклар хавфли ҳужумларни тўхтатмаяпти. Ба сафар Ундернинг зарбасини Лено қайтаришга муваффақ бўлди.

  • 52'

    Гол ўтказиб юборган мезбонлар тўп назоратини қўлга олган ҳолда, рақиб шаштини пасайтиришга ҳаракат қилмоқда.

  • 49'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Туфаннинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси ажойиб траектория ҳосил қилди. Лено бу зарба қаршисида ожиз эди.

  • 48'

    Брандтнинг зарбасини ҳимоячи қайтари.

  • 47'

    Вальдшмидт яқин масофадан ноаниқ зарба берди.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди!

  • 46'

    Таймлар оралиғида турклар сафида ўзгариш: Ундер ҳамда Токёз майдонга тушди. Улар ўрнига Қилинич ва Язижи захирага олинди.

  • 45+2'

    Танаффус!

  • 45+1'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган Дракслер ҳисобни очди.

  • 45'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 43'

    Меҳмонларнинг навбатдаги ҳужуми ҳам бесамар якунланди.

  • 41'

    Дарвозабоннинг тўпни узоқлаштиришдаги хатоси туфайли, Вальдшмидт қулай позициядан зарба берди. Бироқ посбон ўз хатосини тўғирлади.

  • 40'

    Хаверцнинг зарбаси ҳимоячига тегиб, ўз кучини йўқотди ва дарвозабон учун осон ўлжага айланди.

  • 38'

    Лёв шогирдлари марказда тўпни назорат қилиб, бўш ҳудуд қидирмоқда.

  • 35'

    Калдирим ҳакамнинг қарорига қарши чиқиб, тўпни жаҳл билан тепиб юборди. Арбитр бу сафар уни оғзаки огоҳлантирди.

  • 33'

    Майдон эгалари бурчак тўпидан наф чиқара олишмади. Турклар тартибли ҳимояланмоқда.

  • 30'

    Бу сафар Нойхаус Каражага нисбатан қўпол ўйнади.

  • 28'

    Дракслер яна бир бор қўполлик ишлатди. Бу сафар у Каражанинг юзига қўллари билан зарба бериб юборди. Турк футболчисига тиббий ёрдам кўрсатилди.

  • 26'

    Яккакурашларда турклар нисбатан тажрибали рақибларига бўш келмаяпти.

  • 24'

    Стандарт вазиятни айёрона амалга оширган туркларга ижрода бироз маҳорат етишмади.

  • 23'

    Дракслер рақибига жиддий жароҳат етказиб қўйиши мумкин эди. Ҳакам вазиятни сариқ карточкага лойиқ кўрди.

  • 21'

    Шульцнинг жарима майдони ичидан берган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 19'

    Язижининг кучли ва аниқ зарбасини Лено қайтарди.

  • 18'

    Антонио Рюдигер марказда Каражага нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди.

  • 15'

    Нойхауснинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси тўғри меҳмонлар киперининг қўлига борди.

  • 13'

    Юсуф Язижи жарима майдони ичидан ноаниқ зарба берди. У тўп унгача етиб келишини кутмаган эди.

  • 11'

    Рюдигер ўз жарима майдони яқинида Эфеджан Каражага нисбатан қўполлик ишлатди. Меҳмонларда қулай стандарт.

  • 9'

    Офсайддан бўлса ҳам гол урган мезбонлар энди фаолликни ўз қўлига олди.

  • 6'

    Қулай фурсат пойлаб, немислар ҳам олдинга ўтди. Вальдшмидтнинг зарбасидан кейин тўп Дракслерга келди ва Юлиан аниқ зарбаси билан дарвозани ишғол қилди. Бироқ у офсайдда эди.

  • 5'

    Меҳмонлар устозининг режаси тезкор гол киритиш кўринади. Унинг шогирдлари фаол ўйин кзрсатмоқда.

  • 3'

    Турклар илк дақиқалардан олдинга ўтмоқда. Немислар ҳимояси ҳам бўш келмаяпти.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Миллий мадҳиялар янгради! Старт учун барча нарса шай!

  • 0'

    Учрашув бошланиш арафасида. Футболчилар майдонга тушиб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Sanjar Sodiqov
08/10/2020 07:06
Сал тушунмадим бошида 3:2 охирида 3:3! Ғалатимасми!?