7 та гол урилган ўйинда

Италия А Сериясининг 35-турида “Аталанта” сафарда “Парма”га қарши баҳс олиб борди.

Голларга бой бўлган ўйин 2:5 ҳисобида меҳмонларнинг ғалабаси билан якунланди. “Аталанта”га ғалаба келтирган голларга Руслан Малиновский 12', Маттео Пессина 52', Луис Муриэль 77', 86' ва Алексей Миранчук 90' муаллифлик қилди. “Парма”нинг икки голини Хуан Брунетта 78' ва Симон Зом 88' киритди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар