74 йиллик "қора анъана" барҳам топди!
Кеча Европа чемпионати чорак финалидан ўрин олган дастлабки икки учрашув бўлиб ўтди. Даставвал, Тошкент вақти билан соат 21:00 да старт олган Германия - Испания баҳсида “Қизил Фурия” 2:1 хисобида ғалаба қозониб, немисларни ўз мухлислари қаршисида таслим этди.
Аввалига жарохат олиб мажбурий алмаштирилган Педри ўрнига майдонга тушган Дани Ольмо 52-дақиқада хисобни очган бўлса, кейинчалик захирадан беллашувга қўшилган бошқа бир футболчи Флориан Вирц 89-дақиқада киритган тўпи баҳсни экстра таймларга қадар чўзилишини таъминлади. Қўшимича бўлимларнинг хам охири ўтиб бораётган бир паллада катта саҳнага яна бир захирадан ўйинга киришган футболчи Микель Мерино чиқди. Хаммаси “футбол лотереяси”, яъни пенальтилар сериясига қараб кетаётган бир паллада айнан Меринонинг йўллаган зарбаси немисларнинг дарвоза тўридан жой олди. Шунадй қилиб, Испания ярим финалга йўлланмани қўлга киритди ва нақд 74 йиллик "қора анъана"сига якун ясади. Аниқроғи, испанлар аввал хам айтганимиздек, йирик турнирларда мезбон терма жамоага қарши ўйинда нафақат ғалаба қозона олмаётган, балки, хатто гол хам кирита олмаган эди.
Охирги маротаба испанлар 1950 йилги Жахон чемпионати мезбони Бразилия дарвозасига йўл топа олганди. 6:1 ҳисоби билан якунланган ўша учрашувда Сильвестре Игоа терма жамоасининг ягона юпатувчи голига муаллифлик қилган.
Шу тариқа, Испания миллий терма жамоаси ярим финалга чиқди ва бу босқичда улар чорак финалнинг иккинчи ўйинида Португалияни пенальтилар сериясига кўра таслим этган Францияга қарши майдонда чиқадиган бўлди.
Фикрлар