74 ёшида гол ураётган футболчи фаолиятини якунламоқчи эмас

Миср футболида Гиннесснинг рекордлар китобига киритилган воқеа юз берди. 74 ёшли Азалиддин Баҳодир энг кекса профессионал футболчига айланди. У бу номга сазовор бўлиши учун Гиннесс талабларига кўра, камида иккита ўйинда қатнашиш керак эди. Дастлаб, март ойидагни ўйинда қатнашиб, пенальтидан гол ҳам урди. Коронавирус пандемияси туфайли иккинчи учрашувни анча кутди.

Ниҳоят, “6 октябрь” жамоаси таркибида 6 октябрь куни “Ал-Оят” билан бўлган ўйинда иштирок этган Баҳодир бобо ўз мақсадига етиб, Гиннесснинг рекордлар китобига киритилди.

- Рақобатни кучайтириш учун ўзим ўрнатган рекордни янгилаш мақсадида, яна майдонга тушишни режалаштиряпман, - дейди Азалиддин Баҳодир.

Аввалги рекорд эса 73 ёшли исроиллик Исаак Хайикка тегишли эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!