8 та сариқ, 3 та қизил кўрсатилган ўйинда "Валенсия" мағлубиятга учради

"Валенсия" Испания чемпионати 16-тур доирасида "Гранада" билан куч синашди. "Кўршапалаклар" меҳмонда жиддий рақобатга дуч келишди.

8 та сариқ ва 3 та қизил карточка кўрсатилган учрашувда мезбонлар иродали ғалабани қўлга киритди - 2:1. Эътиборлиси, "Валенсия" ўйинда биринчи бўлиб ҳисобни очганди. Аммо улар ғалабани ушлаб қола олишмади. Натижада жамоа ортига мағлубият билан қайтмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!