8та гол урилган ўйинда "Ан-Насср" тайёр ғалабани қўлдан чиқарди

Саудия Арабистони чемпионатининг 22-туридан ўрин олган "Ан-Насср" ва "Ал-Ҳазм" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Мазкур беллашувда жамоалар 4:4 ҳисобида дуранг ўйнади. 

Риёдликлар етакчиси Криштиану Роналду дисквалификация сабабли ушбу ўйинни ўтказиб юборди. Мезбонларнинг 3та голига Талиска яна биттасига Мане муаллифлик қилди. 

Маълумот учун, айни дамда "Ан-Насср" 53 очко билан турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!