9 май кунига бағишланган Хотира турнирида ғолиблар аниқланди

CHERY AUTO

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида 9 май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан марҳум мураббий Неъматилла Боймуродов хотирасига бағишланиб футбол турнири ўтказилди. Тумандаги қарайб барча умумтаълим мактаблари ўқувчиларини қамраб олган хотира турнирида икки мингдан ортиқ футболсевар ёшлар иштирок этишди.

Tecno

Мазкур хотира турнири узоқ йиллардан буён анъанавий равишда ўтказиб келинмоқда. Аввало буни ёш авлоднинг ўқитувчи-мураббийларга бўлган юксак ҳурмат эътибори рамзи сифатида қабул қилишимиз мумкин. Олдинги йилларда мусобақалар битта ҳудудда беш юзга яқин иштирокчилар орасида ташкил этилган бўлса, бу йилдан Хотира турнири “туман Ҳокими кубоги учун” мақомини олди ва унинг иштирокчилари сони тўрт баробар ортди, – дейди Каттақўрғон тумани халқ таълими бўлими методисти Қамариддин Турдиев.

Ҳудудларда ўтказилган муросасиз баҳсларда биринчи ўринларни қўлга киритган жамоалар ярим финалга йўл олишди. Мойбулоқ ҚФЙ ҳудудидан 73 сонли умумтаълим мактабининг “Бурган” жамоаси, “Пайшанба” ҚФЙ ҳудудидан 5 сонли умумтаълим мактаби “Ёш футболчи”, Каттаминг ва Қўштепа ҚФЙ ҳудудларидан 28 сонли умумтаълим мактабининг “Янгиобод” жамоаси, Каттақўрғон шаҳар ҳудудидан 57 сонли умумтаълим мактаби “Каттақурғон” жамоаси финалга чиқиш учун курашни давом эттирадиган бўлди. Натижалар билан танишинг:

Ярим финал:

“Янгиобод” – “Ёш футболчи” – 1:2

“Каттақўрғон” – “Бурган” – 1:0

3-ўрин учун:

“Янгиобод” – “Бурган” – 2-0

Финал:

“Ёш футболчи” - “Каттақўрғон” – 0:0 (пенальтилар серияси 3:2)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!