9 йил

"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду "Барселона"нинг ёш иқтидорли футболчиси Ансу Фатини қўллаб-қувватлади.

Эслатиб ўтамиз, 18 ёшли испаниялик футболчи 2020 йилнинг 7 ноябрь куни тиззасидан жиддий жароҳат олган эди. Шифокорлар унинг бу мавсум бошқа майдонга тушолмаслигини тахмин қилмоқда.

“Реал” Мадриднинг собиқ етакчиси ижтимоий тармоқларда “Барса” футболчисининг аста-секин реабилитация машқларини бажараётгани акс этган видеороликка муносабат билдирди.

"Олға, Ансу Фати! Сен тез орада майдонга қайтасан! Тўхтама!", - деб ёзди Роналду ўзининг инстаграмдаги саҳифасида.

36 ёшли Роналду 2009-2018 йилларда “Барселона”нинг азалий рақиби ҳисобланган “Реал” Мадрид сафида тўп сурган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар