90 дақиқалик ғалаба "Аталанта" учун етарли бўлмади ёхуд ПСЖдан супер камбэк (видео)

Португалияда марказлашган ҳолда ўтказилиши белгиланган УЕФА Чемпионлар лигасининг чорак финал беллашувларига старт берилди.

Дастлабки ўйин “Аталанта” ҳамда ПСЖ жамоалари ўртасида кечди. Шиддатли ва курашларга бой учрашув драматик якун топди. Аниқроғи, 90 дақиқа давомида 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб келган бергамоликлар қўшимча дақиқаларда 2 та гол ўтказиб юборди ва ярим финал йўлланмасини парижликларга бериб қўйди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Энди Франция чемпиони ярим финалда бугун бўлиб ўтадиган “Атлетико” ҳамда “РБ Лейпциг” жамоалари ғолибига қарши баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!