950-голини урган Роналду нималар деди?

  • 26 октябрь, 08:59
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Саудия Арабистони Профессионал лигасининг олтинчи турида “Ан-Наср” футболчилари сафар учрашувида “Ал-Ҳазм” жамоаси меҳмони бўлиб, рақиб майдонидан 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтди.

Tecno

Риёдликларнинг навбатдаги уч очкосини келтирган голларга португалиялик юлдузлар – Жоау Феликс ва Криштиану Роналду муаллифлик қилди.

Роналдунинг киритган тўпи тарихий аҳамият касб этди. 40 ёшли ҳужумчи профессионал фаолиятида расмий учрашувлардаги голлари сонини 950 тага етказиб олди. Криштиану бу маррани забт этган ягона чарм тўп устаси ҳисобланади.

Ўйиндан кейин машҳур тўпурар ўз фикрлар билан ўртоқлашди.

- Жамоага ёрдамим текканидан ва ўзим 950-голимни урганимдан мамнунман. Ҳар доим янада каттароғига интиламан, - деб ёзди Криштиану Роналду ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Кришиану Роналдунинг ўзи жорий мавсумда барча турнирларда саккизта ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини етти маротаба ишғол қилди ва жамоадошларига иккита голли пас узатди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!