А Серияда яна бир истеъфо юз берди
Италиянинг “Женоа” клуби бош мураббийи Давиде Баллардини истеъфога чиқарилди.
Энди генуяликларни хорватиялик Иван Юрич бошқарадиган бўлди. Таъкидлаш керакки, 43 ёшли мутахассис бундан аввал ҳам 3 маротаба “Женоа”ни бошқарган.
Маълумот учун, “Женоа” айни дамда А Серияда 12 очко билан 12-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа форварди Кшиштоф Пентек эса 9та гол билан тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал А Сериянинг бошқа бир жамоаси "Кьево"да ҳам бош мураббий истеъфога чиқарилган эди.
Фикрлар