Италияни ЖЧ-2018га чиқара олмаган мураббий А Сериянинг аутсайдер клубини бошқариши мумкин
Лоренцо Д′Анна "Кьево" клуби бош мураббийи лавозимидан озод этилди.
Sky Sport Italia нашрининг хабар беришича, веронияликларни Италия терма жамоасини ЖЧ-2018га чиқара олмаган Жампьеро Вентура бошқариши мумкин.
Нашрда ёзилишича, 70 ёшли мутахассис "Кьево" билан 2 йиллик шартнома имзолайди.
Маълумот учун, клуб А Сериянинг 8 тур натижасида 6 учрашувда имконият бой бериб, 2 марта дуранг натижа қайд этган ва турнир жадвалида оҳирги ўринни эгалаб келмоқда.
Фикрлар