АГМК - «Истиқлол» учрашуви ҳакамлари маълум

Осиё Футбол Конфедерацияси 12 февраль куни Олмалиқ шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё Чемпионлар лигаси 2019 саралаш босқичидан ўрин олган АГМК ва Тожикистоннинг «Истиқлол» жамоалари ўртасидаги баҳсни бошқариб борувчи ҳакамлар рўйхатини эълон қилди.

Учрашув бош ҳаками сифатида Жанубий Кореялик ФИФА рефериси Ким Донг Жин тайинланган бўлса, унга қанотларда австралиялик лайнсменлар Жорж Лакридис ва Риан Марк Галлахер кўмаклашади. Захира ҳаками қирғизистонлик Дмитрий Машенцев. Ҳакамлар назоратчиси қатарлик Жассим Мухаммад Ал-Хайл бўлса учрашув комиссари сифатида Қирғизистон Республикасидан Кемел Токабаев иш олиб боради.

Осиё Чемпионлари Лигаси-2019
Иккинчи саралаш босқич
12 февраль (сешанба)
АГМК (Ўзбекистон) – «Истиқлол» (Тожикистон)
Учрашув 16:00да ОКМК спорт мажмуасида бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!