АГМК йирик ҳисобда мағлубиятга учради ва гуруҳ босқичига чиқа олмади

Бир неча дақиқа олдин ОЧЛ плей-офф босқичидан ўрин олган "Ан Насср" - АГМК учрашуви якунланди. Унда майдон эгалари 4:0 ҳисобида ғалаба қозонишди ва гуруҳ босқичига йўл олишди. 

ЯНГИЛАШ

  • 90+3'

    Учрашув якунланди. "Ан Насср" йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва гуруҳ босқичига йўл олди. АГМК эса шу босқичда тўхтади.

  • 90+3'

    "Ан Насср" яна гол урди. 

  • 85'

    АГМК тақдирга тан берган кўринади. Майдон эгалари хоҳлаганларини қилишмоқда

  • 80'

    Мезбонлар футболчисининг чамаси 19 метрдан ерлатиб йўллаган зарбаси дарвозадан ўрин олди - 3:0

  • 74'

    Мезбонлар тўпни ўзларида ушлаб турибди. Вақт уларнинг фойдасига ишламоқда.

  • 69'

    Буёғига арабча ўйин. Мезбонлар майдонга ётиб олишни бошлашди

  • 65'

    Мирғиёс Сулаймонов ўрнига Ғулом Ҳайдар Ғуломов майдонга тушди

  • 62'

    "Ан Насср" жуда чиройли гол урди. Дахшат

  • 59'

    Муроджон Тошматов ўрнига Жасур Ҳакимов майдонга тушди

  • 55'

    Афсуски, бурчакдан оширилган тўпни рақиб футболчиси боши билан гол урди. Гол муаллифи Омар Иброҳим

  • 50'

    "Пахтакор" ҳисобни ўзгартирди. "Шерлар" иккинчи голни уришди

  • 49'

    Жасур Ҳасанов ўнг томондан тўпни дарвозага киритмоқчи бўлди. Лекин ноаниқ

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 45'

    Биринчи тайм якунланди. Ҳисоб 0:0. Танаффус

  • 43'

    Олмалиқликларга яна сариқ карточка кўрсатилди. Бу гал Миролюб Костич огоҳлантирилди.

  • 40'

    Ўйин шиддатли ўтмоқда дейиш қийин. Ҳисоб ҳали очилмади.

  • 34'

    Зафар Полвонов огоҳлантирилди

  • 32'

    Футбол мухлислари "Пахтакор" иштирокидаги ўйинда яна пенальти белгиланди. Фақат бу гал мезбонлар дарвозаси томонга. 11 метрдан тўпни Драган Черан тўрга киритди. Қойил "Пахтакор". АГМКга ҳам "шерлар"нинг йўлини берсин.

  • 28'

    АГМК сафида Санъат Шихов фаол ҳаракат қилмоқда.

  • 22'

    Ўйинда ҳозирча тенглик. АГМК "сокинлик"дан фойдаланиб қолиши керак

  • 15'

    Қадрли дўстлар айни дақиқаларда "Пахтакор" иштирокидаги баҳс бўлиб ўтмоқда. У ерда "шерлар" дарвозасига пенальти белгиланганди. Аммо Альваро Негредо 11 метрдан тўпни дарвозага кирита олмади.

  • 13'

    Миржалол Қосимов шогирдлари бехато ҳаракат қилишмоқда. Лекин мезбонларга зарба бериш учун имконият бермаслик керак

  • 5'

    Майдон эгалари тезкор гол уришга интилмоқда. Лекин бу осон бўлмаяпти. Олмалиқликлар ҳозирча ишончли ҳимояланишмоқда

  • 3'

    Мезбонлар дастлабки дақиқалардан ҳужумга ўтган. АГМК эса гол ўтказиб юбормаслиги талаб этилади

  • 1'

    Ўйин бошланди. Ҳамюртларимизга омад тилаб қоламиз. Олға АГМК!!!

  • *'

    Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари. Бугун АГМК муҳим учрашув арафасида. 
    Айни пайтда жамоалар майдонга чиқиб келишди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
AzizGazieff-Marco Simic 55 PFK Pakhtakor Tashkent Uzbekistan GoLions
19/02/2019 23:48
Буям битта тажриба.
Миржалол ака АГМКдан ракобатбардош клуб ясай олишига ишонаман.
Молодцы!
Javoxirbek Sirojiddinov
19/02/2019 22:16
O'yin uchun rahmat