АПЛ. “Ньюкасл” сўнгги дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди

Англия чемпионати 26-турида “Вулверхэмптон” жамоаси ўз майдонида “Ньюкасл” футболчиларини қабул қилди.

Курашларга бой кечган беллашувда 1:1 ҳисобидаги жанговар дуранг қайд этилди.

Учрашувнинг 56-дақиқасида Хэйден “Ньюкасл”ни олдинга олиб чиққан бўлса, ўйиннинг сўнгги сонияларида Боли майдон эгаларига 1 очко тақдим қилган гол муаллифига айланди.

Вулверхэмптон – Ньюкасл 1:1 (0:0, 1:1)

Голлар: 0:1 – 56 Хэйден, 1:1 – 90 Боли.

Вулверхэмптон – Руй Патрисиу, Беннетт, Коуди, Боли, Доэрти (Траоре, 81), Дендонкер (Кавалейру, 69), Рубен Невеш, Моутинью, Кастро, Хименес, Диогу Жота (Элдер Кошта, 69).

Ньюкасл – Дубравка, Шер, Ласселс, Лежен, Йедлин, Хэйден (Диаме, 86), Лонгстафф, Атсу (Альмирон, 72), Ритчи, Перес (Манкильо, 90), Рондон.

Огоҳлантиришлар: Ритчи (44), Диогу Жота (51), Шер (51), Ласселс (68).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!