АПЛ. "Тоттенхэм" "Ньюкасл"дан устун келди

Лондондаги "Уэмбли" стадионида кечган учрашувда "шпорлар" минимал ҳисобда рақибдан устун келишди. Беллашувдаги ягона гол 83-дақиқада Сон Хён Мин томонидан киритилди.

Шу тариқа Маурисио Почеттино шогирдлари ҳисобидаги очколар сони 57 тага етди ва жамоа вақтинча 2-ўринга кўтарилди.  "Қарғалар" эса 24 очко билан 14-поғонани эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!