АПЛ. "Вест Хэм" "Саутгемптон"дан устун келди

Унда "Саутгемптон" ҳамда "Вест Хэм" жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди. "Сент-Мэри" стадионида кечган учрашувда "болғачилар" 2:1 ҳисобида рақибдан устун келишди.

50-дақиқада Нейтан Редмонд ҳисобни очди. Орадан 3 дақиқа ўтиб Фелипе Андерсон мувозанатни тиклади. 59-дақиқада эса яна ўша тиниб-тинчимас Андерсон ғалаба тўпини киритди.

Мазкур ғалабадан сўнг "Вест Хэм" ҳисобидаги очколар сони 27 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 9-ўринга кўтарилиб олди. 15 очксои бор "Саутгемптон" эса 16-поғонада бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!