АПЛ клуби ПСЖ форварди учун 60 миллион евро тўлашга тайёр

Англиянинг "Уотфорд" клуби ПСЖ форварди Гонсалу Гедешни ўз сафида кўрмоқчи.

Get French Football News нашри тарқатган хабарга кўра АПЛ клуби 21 ёшли португалиялик футболчи учун парижликларга 60 миллион евро таклиф қилишга тайёр. Футболчининг ўзи эса ўтган мавсум ижарада тўп сурган “Валенсия” сафида қолмоқчи. Бироқ, “кўршапалаклар” унинг трансфери борасида ПСЖ билан келиша олишмади.

Маълумот учун, Гедеш ПСЖ билан бирга АҚШ сафарига бормади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!