Ана холос! Ўзбекистон терма жамоаси етакчиси қайдномадан чиқарилди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси етакчиси ҳисобланган Жалолиддин Машарипов Жаҳон чемпионати учун 26 талик таркибдан чиқарилди.
Журналист Жалолиддин Қобилжоновнинг маълум қилишича, футболчимиз кенгайтирилган таркибдан чиқарилган. Унинг ўрнига эса "Навбаҳор" вингери Русланбек Жиянов таркибга жалб қилинган.
Маълумот ўрнида, терма жамоамиз мундиалдаги илк учрашувини 18 июнь куни Колумбия терма жамоасига қарши ўтказади. Бундан ташқари, 23 июнь куни Португалия билан, 28 июнь куни эса Конго терма жамоаларига қарши ҳам майдонга тушади.

Фикрлар