Ишонган юлдузларимиз уялтирди! Нидерландиядан учралган мағлубиятда кимлар айбор?
Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионати олдидан охирги ўртоқлик учрашувини ўтказди. Бу галги баҳсдаги рақиб анча кучли эди. Жаҳон чемпионати фаворитларидан бири сифатида эътироф этилаётган Нидерландия миллий терма жамоаси иккита пенальти эвазига Ўзбекистонни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
Коди Гакпонинг 11 метрдан урган икки голига Игорь Сергеев бир марта жавоб қайтарди.
Айни пайтда футбол экспертлари ва манбалари жамоалар ўйинини таҳлил қилмоқда.
The World Inform нашри Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Нидерландия билан кечган учрашувидан кейин қуйидаги таҳлилни ўқувчилар эътиборига ҳавола этди:
Ўзбекистон терма жамоаси июнь ойидаги иккинчи ўртоқлик учрашувини ҳам мағлубият билан якунлади. Биринчи баҳсда Канадага ютқазилган бўлса, бу сафар Нидерландияга имконият бой берилди.
Фабио Каннаваро бошчилигидаги жамоа Нидерландияга қарши кечган ўйинда ҳатто дуранг натижага эришиши ҳам мумкин эди, чунки учрашувнинг охирида ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлганди. Бироқ жамоалар ўртасидаги даража фарқи жуда катта эди ва агар Рональд Куман шогирдлари тўлиқ куч билан ҳаракат қилганида, ҳисоб анча йирик бўлиши ҳам мумкин эди.
Экспертлар Нью-Йоркдаги ўртоқлик учрашувидан кейин Ўзбекистон терма жамоасининг бир қатор футболчиларига баҳо бериб, мағлубиятга сабаб бўлган ўйинчиларни кўрсатди.
Жаҳонгир Ўрозов — 10 баллдан 3
Ўрозов учун ўйин бошиданоқ омадсиз кечди. Дониэл Мален уни ортда қолдириб кетди ва яқин масофадан дарвозага аниқ зарба бера олмади.
Ўрозов Крисенсио Саммервиллга қарши қоидабузарлик қилди ва бу биринчи пенальтига сабаб бўлди. Кейинроқ ҳам Саммервилл ундан осонлик билан қутулиб кетиб, зарба бериш имкониятини яратди.
Қисқаси, Ўрозов марказий ҳимояда рақиб ҳужумчиларини тўхтата олмади.
Фаррух Сайфиев — 3
Ўзбекистоннинг ўнг қанот ҳимоясида ҳам муаммолар кўп бўлди.
Коди Гакпо Фаррух Сайфиевга қарши деярли ҳеч қандай қийинчиликни ҳис қилган йўқ. У ҳатто Сайфиевни алдаб ўтиш учун финт ишлатишга ҳам эҳтиёж сезмади ва хавфли узатмаларни бемалол амалга оширди.
Сайфиев учта яккакурашнинг барчасида мағлуб бўлди. 33-дақиқадаги узоқ масофадан йўллаган зарбаси эса Френки де Йонгга тегди.
Абдуқодир Ҳусанов — 3
Марказий ҳимояга қайтсак, Ҳусанов айрим ижобий ҳаракатларни ҳам амалга оширди.
У икки марта тўпни олиб қўйди, икки зарбани тўсди. Ўйин охирида эса “Манчестер Сити”даги жамоадоши Тижани Рейндерснинг зарбасини дарвоза чизиғидан чиқариб юборди.
Бироқ шундан кейин Ҳусанов бурчакдан тўп етказиб берилган вазиятда Рустам Ашурматовга қўшиб Ян ван Хеккени итариб юборди ва ўйин охирида ҳал қилувчи пенальти белгиланди.
Статистика ҳам кўп нарсани кўрсатди: Ҳусанов олтита яккакурашдан фақат биттасида ғалаба қозонди. Шунингдек, Абдуқодир тўрт марта қоида бузди.
Аслида бу рақам бешта бўлиши ҳам мумкин эди, чунки биринчи бўлим охирида ҳакамлар Ҳусанов жарима майдонида Маленнинг оёқларига ташланганини пайқамай қолишди. Демак, у икки пенальтига сабабчи бўлиши ҳам мумкин эди.
Остон Ўрунов ва Аббосбек Файзуллаев — 3
Россия Премьер-лигасидан яхши таниш бўлган икки футболчи – “Спартак” собиқ легионери Остон Ўрунов ва ЦСКАда порлаган Аббосбек Файзуллаев ҳам кутилган даражада ўйин кўрсата олмади.
41-дақиқадаги вазият бунинг ёрқин намунаси бўлди. Виржил ван Дейкнинг хатосидан кейин Ўрунов яхши имкониятга эга бўлди, аммо зарба бера олмади. Кейин Файзуллаев зарба йўллади, аммо Райан Гравенберх ҳар икки футболчини ҳам тўхтатди.
Ўрунов ва Файзуллаев майдоннинг ўрта қисми билан ҳужум чизиғи оралиғида йўқолиб қолишди. Улар на Элдор Шомуродовни тўп билан таъминлай олди, на ўзлари хавф яратди.
Аббосбекнинг ҳисобида битта муваффақиятли дриблинг бўлди, аммо унинг бешта узатмаси манзилга етиб бормади. У 11 та пасдан фақат 6 тасини аниқ амалга оширди.
Ўрунов эса тўртта дриблингнинг барчасида тўпни йўқотди, атиги тўртта аниқ пас берди ва тўққизта яккакурашнинг учдан икки қисмида мағлуб бўлди.
“Сити” жамоадоши Рейндерсга гол уриш имконини бермаган Ҳусанов ўйинига муносабат қандай муносабат билдирди?
Ўзбек футболчиси Премьер-лига клуби билан музокара бошлади
Мундиалда Ўзбекистоннинг асосий муаммоси айтилди
Ўзбеклар ҳам мундиал олдидан сенсация кўтара оладими?
Колумбия бош мураббийи Ўзбекистонга қарши ўйинга қандай тайёрланаётганини айтди
Даҳшат! Ўзбекистон “ўлим гуруҳи”да ўйнайдиган бўлди!
Бунақаси Шомуродов фаолиятида биринчи марта бўлди
“Бака-бака банг, дор ўйнанг”! Мундиалда Ўзбекистонга кимлар мухлислик қилишини биласизми?

Фикрлар