Ўзбек футболчиси Премьер-лига клуби билан музокара бошлади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбек футболининг иқтидорли тарбияланувчиларидан ҳисобланган Шаҳбоз Умаров Қозоғистоннинг “Турон” клуби йиғинига қўшилди.

Туркистон вилояти шарафини ҳимоя қилаётган “Турон” ўтган йили қуйи лигага тушиб кетган. Умаров бу клубда қолмайди ва фақат Премьер-лига вакилларидан бири билан музокара бошлаган.

Манба маълумотига кўра, 27 ёшли ўзбек футболчиси Биринчи лигада иштирок этадиган “Турон”  жамоасида жисмоний ҳолатини сақлаб туриш мақсадида шуғулланмоқда.

Айни пайтда Умаров Қозоғистон Премьер-лигасининг клубларидан бири билан шахсий шартлар бўйича музокаралар олиб бормоқда ва фаолиятини Қозоғистонда давом эттириш вариантларини кўриб чиқмоқда.

Шаҳбоз Умаров ҳозир “Бунёдкор” билан шартномага эга. У аслида “Пахтакор” тарбияланувчиси ҳисобланади. Аммо пойтахт клубида фаолиятини йўлга қўя олмаганидан кейин 2018 йилда Олмалиққа кетди ва ОТМК жамоасидаги икки йиллик фаолиятидан сўнг хорижга йўл олди.

Дастлаб, Беларуснинг “Энергетик-БГУ” клубида зўр ўйнаб, бу мамлакатнинг энг қудратли клуби БАТЭга таклиф этилди. Аммо бу жамоада бош мураббий билан юзага келган зиддият ортидан ярим йил футболдан ташқарида қолди ва 2022 йилнинг ёзида Қозоғистоннинг “Ордабаси” клубига ижарага юборилди.

Чимкентликлар ярим йиллик ижара муддатидан сўнг, ҳужумкор футболчининг трансферини 50 минг еврога тўлиқ сотиб олди. Шаҳбоз “Ордабаси”да Қозоғистон кубоги ва чемпионат ғолиби бўлди.

Кейин Қозоғистон Премьер-лигасининг бошқа вакиллари  - “Турон” ва “Тобол” жамоаларида тўп тепди.

Ўз вақтида Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод бўлган футболчи 2026 йилнинг бошида мамлакатимизга қайтиб, “Бунёдкор” билан бир йиллик шартнома имзолади. Умаров бу жамоа сафидаги ўйинлари билан Фабио Каннаваро эътиборини қозониши кутилган эди.

Аммо “Бунёдкор”даги фаолияти у қадар муваффақиятли чиқмади. Умаров Суперлигада тўрт марта майдонга тушиб, атиги 93 дақиқа ўйнади.  Мамлакат кубогида эса, учта учрашувда битта гол ва иккита ассист қайд этди.

Қозоғистонлик мухлисларга яхши таниш бўлган Шаҳбоз Умаров яна фаолиятини Премьер-лигада давом эттиришни кўзлаяпти. Transfermarkt портали экспертлари тажрибали ўйинчини бозор қийматини 200 минг еврога баҳолаган.  

Шаҳбоз Умаров Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида жами бешта учрашувда майдонга тушган.

Мундиалда Ўзбекистоннинг асосий муаммоси айтилди

Ўзбеклар ҳам мундиал олдидан сенсация кўтара оладими?

 

Колумбия бош мураббийи Ўзбекистонга қарши ўйинга қандай тайёрланаётганини айтди

Даҳшат! Ўзбекистон “ўлим гуруҳи”да ўйнайдиган бўлди!

Бунақаси Шомуродов фаолиятида биринчи марта бўлди

“Бака-бака банг, дор ўйнанг”! Мундиалда Ўзбекистонга кимлар мухлислик қилишини биласизми?

Ана холос! Мареска Ҳусановга кучли рақобатчи олиб келади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!