
АПЛ клублари сўнгги 7 йилда илк бор қишки трансферлар учун камроқ маблағ сарфлашди
Англия премьер-лигаси клублари жорий қишки трансферлар даврида янги футболчилар харид қилиш учун жами 180 млн фунт сарфлашди.
Sky Sports нашри тарқатган хабарга кўра АПЛ клублари 2012 йилдан буён илк бор давралар оралиғидаги харидлар учун бу қадар кам маблағ сарфлашди.
Таъкидлаш керакки, премьер-лига жамоалари бундан бир йил муқаддам қишки трансферлар учун 430 миллион фунт сарфлашган эди.
Қишки трансферларда энг қиммат харидни амалга оширган АПЛ клуби бу “Челси” бўлди. “Аристократлар” Кристиан Пулишични қўлга киритишлари учун “Боруссия” Дортмундга 55 миллион фунт тўлашди.
Фикрлар