
АПЛда навбатдаги истеъфо!
Англиянинг "Вест Бромвич" клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи Алан Пардьюни истеъфога чиқарди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.
Унга кўра томонлар амалдаги шартномани ўзаро келишган ҳолда бекор қилишган. Энди жамоага Даррен Мур вақтинчалик устозлик қилиб турадиган бўлди.
Маълумот учун, "Вест Бромвич" АПЛнинг ўтган 32та тур якунларига кўра 20 очко билан турнир жадвалининг сўнгги поғонасини эгаллаб турибди. Жамоани хавфли зонадан камида 10 очко ажратиб турибди.
Фикрлар