АПЛда январь ойининг энг яхши футболчиси ким бўлади?

Хабарингиз бор бундан аввалроқ Англия премьер-лигаси чемпионатнинг ўтган январь ойидаги энг яхши мураббийига номзодларни эълон қилган эди. Кейинроқ мусобақанинг ўтган ойдаги энг яхши футболчисига номзодлар ҳам маълум қилинди.

Ушбу рўйхатдан "Бёрнли" дарвозабони Том Хитон (4 ўйин, 15та сейв),

"Борнмут" ҳужумчиси Жошуа Кинг (4 ўйин, 3 гол, 1 голли узатма), "Арсенал" ҳужумчиси Александр Лаказетт (4 ўйин, 3 гол), "Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Виктор Линделёф (4 ўйин, 1 гол), "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рэшфорд (4 ўйин, 3 гол) ҳамда "Саутгемптон" ҳужумчиси Жеймс Уорд-Проуз (4 ўйин, 3 гол) каби футболчилар жой олишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!