АПЛга қайтган "Фулхэм" ўз сафини испаниялик ҳужумчи билан кучайтирмоқчи
Англиянинг "Фулхэм" клуби "Эспаньол" ҳужумчиси Давид Лопесга жиддий қизиқиш билдира бошлади.
Football Espana нашрининг хабар беришича АПЛ дебютанти 28 ёшли испаниялик футболчи учун каталонияликларга 20 млн евро тўлашга тайёр. Таъкидлаш лозимки, футболчининг шартномасида унинг товон пули 40 млн евро этиб белгиланган. Бироқ, шундай бўлсада “Эспаньол” тез орада инглиз клубининг таклифини қабул қилиши кутилмоқда.
Маълумот учун, Лопес ўтган мавсум “Эспаньол” сафида жами 43 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасига бор йўғи 1та гол киритишга эришган.
Фикрлар