АПЛнинг икки гранди 21 ёшли италиялик футболчи учун кураш бошлади
Англия премьер-лигасининг икки гранди - "Челси" ва "Ливерпуль" "Фиорентина" клубининг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Федерико Кьеза учун кураш бошлашди. Бу ҳақда Tuttоsport нашри хабар тарқатмоқда.
Унга кўра ҳар иккала инглиз клуби ҳам 21 ёшли италиялик футболчини яқинлашиб келаётган қишки трансферлар даврида сотиб олишга уруниб кўради. Ушбу трансфер эса уларга тахминан 50 млн еврога тушиши айтилмоқда.
Таъкидлаш лозимки, Кьеза учун шунингдек "Ювентус", "Интер" ва "Наполи" клубларидан ҳам қизиқишлар мавжуд.
Маълумот учун, Кьеза жорий мавсум “бинафшаранглилар” сафида жами 12та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар