Абрамович Жируни "Челси"дан ҳайдаб, ўрнига Игуаинни олиб келмоқчи

Лондоннинг "Челси" клуби раҳбарияти ҳамон "Ювентус" форварди Гонсало Игуаинни сотиб олишдан умидини узмаяпти.

Mirror нашри тарқатган хабарга кўра 30 ёшли аргентиналик футболчининг Миланга “россонерилар” билан шартнома имзолаш учун келгани ҳам у қадар хавотирга солмаяпти. Маълумотларга қараганда “Челси” хўжайини Роман Абрамович тез орада франциялик ҳужумчи Оливье Жируни бошқа жамоага сотиб юбориб, унинг ўрнига айнан Игуаинни олиб келмоқчи.

Агар юқоридаги трансфер амалга ошса, Игуаин ҳужум чизиғида Мората билан бирга ҳаракат қилиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!