Легионер! Ўзбекистон терма жамоаси ўйинчиси янги жамоага ўтди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Азиз Ғаниев Бирлашган Араб Амирликларининг “Банияс” клуби билан шартнома имзолади.
Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар тарқатди.
28 ёшли футболчимиз ўтган мавсумни Амирликларнинг “Ал- Батаеҳ”жамиаси сафида ўтказган эди. Маълумотларга қараганда, тажрибали легирнерга бошқа клублардан ҳам таклифлар бўлган.
Бироқ у сўнгги йилларда ўзини яхши томондан кўрсата олган Бирлашган Араб Амирликларида фаолиятини давом эттиришни маъқул кўрди.
Ғаниев янги мавсумда чемпионатнинг юқори ўринлари учун курашадиган жамоада ўйнашни, мунтазам ўйин амалиёти орқали Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлар штаби ишончини сақлаб қолишни ва жамоадаги ўрнини мустаҳкамлашни мақсад қилган.
Азиз Ғаниев Қарши шаҳрининг “Насаф” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. 2016-2020 йиллар давомида шу клуб шарафини ҳимоя қилган футболчи кейинчалик Бирлашган Араб Амирликларига кўчиб ўтди ва ҳали ҳам ушбу мамлакатда фаолият юритмоқда.
Ғаниев дастлаб “Шабаб Ал-Аҳли” жамоасида тўрт йил ўйнади. 2024 йилнинг ёзида “Ал-Батаеҳ” клубига кўчиб ўтди. “Банияс” ярим ҳимоячининг Бирлашган Араб Амирликларидаги учинчи жамоаси ҳисобланади.
Марказий ярим ҳимоячи ҳисобланган Азиз Ғаниев 2017 йилдан бери Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси ҳисобланади ва ҳозиргача халқаро миқёсда 25 та учрашувда майдонга тушган.
Беҳруз Каримов Швейцария чемпионлигига даъво қиляпти!
Ҳусановга қийин ғалабадан кейин неча балл берилди?
Рақибни ўтказмаган Ҳусановнинг ўйини қандай баҳоланди?
Элдор кўп гол уряпти! Суперклубга Шомуродовни олишни тавсия қилишди
Нега фарқ ўта катта? Ҳусанов ва Сатпаев маошини солиштиришди
Рақиб мураббийи Шомуродов ҳақида қаттиқ гапирди!

Фикрлар