Адҳамжон Эргашев: "Мен бу рекордни 2 йил кутдим"

Туркманистон пойтахтида ўтказилаётган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатининг кечаги дастурида Адҳамжон Эргашев -61 кг вазн тоифасида иштирок этиб, олтинчи натижани қайд этганидан хабарингиз бор. 

Юртдошимиз даст кўтариш машқида 136 кг, силтаб кўтаришда 157 кг. икки кураш бўйича 293 кг. натижа билан ёшлар ўртасидаги жаҳон рекордига муаллифлик қилгани ҳақида хабар берган эдик. 

"Икки йилдан бери шу рекордни ўрнатишни кутаётган эдим. Мусобақада медалгача боришимга ҳам оз қолди, бироқ берганига шукур. Силтаб кўтариш машқининг иккинчи уриниш арафаси эски жароҳатим қўзғаб қолди бироз. Насиб қилгани шу экан, шунисига ҳам шукур. Энди қолган мусобақаларга бу натижани янада яхшилашга ҳаракат қиламан", – дейди Адҳамжон Эргашев мусобақадан сўнг берган интервьюсида. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!