Африка Кубоги. Жазоир “юлдузли таркиб” билан гуруҳда қолиб кетди

CHERY AUTO

 

Tecno

Африка Миллатлар Кубоги “B” гуруҳи 3-турида Сенегал терма жамоаси Жазоирга қарши баҳс олиб борди.

Анчагина қизиқарли ва курашларга бой ўйинда 2:2 ҳисобидаги дуранг қайд этилди ва Сенегал 7 очко билан гуруҳ пешқадами сифатида чорак финалга чиқди.

“Юлдузли” таркибга эга бўлган Жазоир термаси эса кутилмаганда гуруҳда қолиб кетди. Аввалроқ ушбу гуруҳдан 2-ўрин билан Тунис термаси чорак финалга чиққани ҳақида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, “А” гуруҳидан Камерун ва Буркина-Фасо терма жамоалари чорак финалга йўл олганди.

Сенегал – Жазоир 2:2 (1:1, 1:1)

Голлар: 0:1 – 10 Слимани, 1:1 – 43 Диоп, 1:2 – 52 Слимани, 2:2 – 53 Соу.

Сенегал – Ндиай, Туре, Мбожи (Дьедиу, 70), Сисс, Сарр, Ндиайе (Гуйе, 78), Диоп, Ндойе, Диаме, Конате (Кейта, 90), Соу.

Жазоир – Ассела, Манди, Гулям, Мефта, Кадамуро-Бентаиба, Ханни (Геззаль, 83), Бенталеб, Маҳрез, Гедиура, Браими, Слимани (Бунежа, 80).

Огоҳлантиришлар: Гулям (39), Бенталеб (39), Браими (44), Кадамуро-Бентаиба (58), Дьедиу (74).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!