Африка Кубоги. Конго қийинчиликсиз Тогони ютиб, чорак финалга чиқди
Африка Миллатлар Кубоги “С” гуруҳи 3-турида Того ва Конго терма жамоалари ўзаро кураш олиб боришди.
Голларга бой кечган ўйинда конголик футболчилар 3:1 ҳисобида зафар қучиб, жами 7 очко билан гуруҳда пешқадам сифатида чорак финалга йўлланма олди.

Аввалроқ ушбу гуруҳдаги Марокаш терма жамоаси мусобақанинг амалдаги чемпиони Кот-д`Ивуарни уйига жўнатиб юборгани ҳақида хабар берилганди.
Того – Конго ДР 1:3 (0:1, 1:2)
Голлар: 0:1 – 29 Кабананга, 0:2 – 54 Мубеле, 1:2 – 69 Лаба, 1:3 – 80 Мпоку.
Того – Тшагуни (Менса, 23), Уро-Акорико, Акакпо, Даконам, Атакора, Букари (Ромао, 78), Доссеви (Лаба, 67), Гакпе, Айите, Бебу, Адебайор.
Конго ДР– Матампи, Мбемба, Тиссеран, Мпеко, Бокади, Мулумбу, Кебано (Мпоку, 59), Мутамбала, Мубеле (Ботака, 67), Болинги, Кабананга (Бокила, 83).
Оголантириш: Матампи (90).

Фикрлар