Агар "Реал" ва "Интер" мағлуб этилмаса "Рома" устози истеъфога чиқарилади

Римнинг "Рома" клуби бош мураббийи Эусебио Ди Франческо тез орада истеъфога чиқарилиши мумкин.

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра агарда 49 ёшли мутахассис бошқарувидаги жамоа яқинлашиб келаётган “Реал” (27 ноябрь) ва “Интер”га (2 декабрь) қарши ўйинларда ғалаба қозона олмаса, у ўз лавозимидан озод этилади.

Ди Франческонинг ўрнини эса Паулу Соуза ёки Антонио Конте каби мутахассислардан бири эгаллаши айтилмоқда.

Маълумот учун, “Рома” А Сериянинг ўтган 13та туридан сўнг 19 очко тўплаган ҳолда 7-ўринни эгаллаб турибди.

Эслатиб ўтамиз, Ди Франческо бошчилигидаги “Рома” ўтган мавсум Чемпионлар лигаси ярим финалига қадар етиб бора олган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!