Ўзбек футболчисининг кейинги манзили "Челси" ёки Франция бўлади!
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 18 ёшли ҳимоячи Беҳруз Каримов 2026 йилги жаҳон чемпионатидаги ўйинлари орқали хорижлик мутахассислар ва скаутлар эътиборини тортди.
Ижтимоий тармоқ X’даги BlueCo Xtra саҳифаси Англиянинг "Челси" ва Франциянинг "Страсбург" клубларига эгалик қилувчи BlueCo тузилмаси мутасаддиларини ўзбек футболчисига жиддий эътибор қаратишга чақирди.
- BlueCo корпорацияси "Страсбург" ёки "Челси" учун Беҳруз Каримовни (18 ёш, ўнг қанот ҳимоячиси, универсал ҳимоячи) ўз сафига қўшиб олиши керак.
Беҳруз — Ўзбекистондан чиққан катта истеъдод. Ҳимоядаги курашларда жуда фаол ва қанотда элита даражасидаги рақибларни тўхтатиш вазифасини бажаради, — дея таъкидланади нашр баёнотида.
Турнир статистикасига кўра, Каримов жаҳон чемпионатидаги иккита учрашуви давомида 15 марта тўпни рақибдан қайтариб олган, 34 маротаба ердаги яккакурашларда иштирок этган. Шунингдек, у икки ўйинда ҳам дриблинг бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг энг яхши ўйинчисига айланди — унинг ҳисобида 6 та муваффақиятли алдаш ҳаракати қайд этилган.
Бундан ташқари, Беҳруз Каримов рақиблар таркибидаги жаҳон юлдузлари Луис Диас ва Нуну Мендешга қарши ўйини билан ҳам мухлису мутахассислар эътиборини қозонди. Айниқса, Колумбияга қарши учрашувда унинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси рақиб дарвозаси тўсинига тегиб қайтган вазият бутун стадионни ларзага келтирди.
Ёш ҳимоячи жаҳон чемпионатида терма жамоа сафида деярли майдонни тарк этмасдан ўйнади. Колумбияга қарши баҳсда (1:3) у 90 дақиқанинг барчасини майдонда ўтказди, Португалияга қарши учрашувда (0:5) эса фақат 89-дақиқада захирага олинди.
Беҳруз Каримов Тошкентдаги Республика Олимпиия захиралари коллежи тарбияланувчиси ҳисобланади ва Ўзбекистоннинг турли ёшдаги терма жамоаларида тажриба оширган. Иқтидорли ҳимоячи 2025 йилнинг бошидан беридан профессионал даражада "Сурхон" жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
Ўзбеклар билан "ҳаёт учун ўйин" бўлади! Конго бош мураббийи Ўзбекистоннинг кучли томонини айтди
Суперклуб Шомуродов учун учта юлдузини ва пул таклиф қилди!
Эссиз, Ҳусановнинг кўз ёшлари: Ўзбекистон муваффақиятсизлигининг учта катта сабаб очилди
Беҳруз Каримов Роналду билан бирга мундиал рекордчиси бўлди

Фикрлар