Агуэро "Манчестер Сити"нинг сўнгги 5 йилдаги энг тезкор голини киритди

"Манчестер Сити" форварди Серхио Агуэро кеча АПЛнинг 24-тури доирасида бўлиб ўтган "Ньюкасл"га (2:1) қарши баҳснинг 24-сониясидаёқ рақиб дарвозасини ишғол этди.

Эътиборлиси, бу “шаҳарликлар”нинг сўнгги 5 йил ичида АПЛда киритган энг тезкор голи бўлди. Бунгача 2013 йил Хесус Навас томонидан 13-сонияда киритилган гол энг тезктор бўлиб келаётан эди. Испаниялик футболчи ўшанда “Тоттенхэм” дарвозасини ишғол этган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!