Ака-ука Азарлар ким кўп гол уриш бўйича баҳслашишмоқда
Мюнхенгладбахнинг "Боруссия" клуби форварди Торган Азар "Челси"даги акаси Эден Азар билан жорий мавсум ким кўпроқ гол уриш борасида баҳслашаётганини айтди.
Унинг сўзларига кўра уларнинг қай бири мавсумда камроқ гол урса, ўша кечки овқат олиб беради. Бу баҳс сўнгги бир неча йиллардан буён давом этиб келмоқда.
Маълумот учун, Торган Азар жорий мавсум ҳозирча 12та ўйинда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасига 10та гол урди. 13та ўйинда иштирок этган Эден Азар ҳисобида эса ҳозирча 8та гол мавжуд.
Фикрлар