Акбар Жўраев лицензион мусобақалар йилида янада яхшироқ иштирок этмоқчи
Оғир атлетикачи Акбар Жўраев «Миллий спорт мукофоти-2018» тақдирлаш маросимининг «Йил кашфиёти» йўналишида ғолиб бўлди. Спортчи йил давомида катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида олтин медалга эга чиқди.
"Туркманистонда оғир атлетика бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида ёшлар ўртасидаги рекордни янгилаб, олтин медалга эга чиқдим. Бу мен учун қўшалоқ ғалабадир. Меҳнатимни эътироф этишганидан жуда хурсандман. Миллий олимпия қўмитасига миннатдорчилик билдирмоқчиман. "Йил кашфиёти" йўналишида рақобат кучли эди. Ғалаба мени янада кучлироқ бўлишга ундайди. Янги йилда мусобақаларда янада яхшироқ иштирок этаман. Аҳир бизни лицензион мусобақалар кутиб турибди", – деди Акбар Жўраев.
Фикрлар