“Барса”: Бу футболчи келса, Ямал тамом бўлади
“Барселона” бош мураббийи Ханс-Дитер Флик “Бавария” ҳужумчиси Ҳарри Кейнни жамоани кучайтириш учун энг мақбул вариант эканига шубҳа билан қарамоқда.
El Nacional нашри маълумотига кўра, немис мутахассиси англиялик форварднинг келиши жамоанинг ёш етакчиларидан Ламин Ямал ривожланишига салбий таъсир кўрсатишидан хавотирда.
Клубда 18 ёшли вингерга нафақат ўнг қанот футболчиси сифатида, балки келажакда марказий ҳужум ҳудудларида ҳам ҳаракат қила оладиган ўйинчи сифатида қаралмоқда.
Раҳбарият ва мураббийлар штаби Ямалнинг ҳужумдаги ролини босқичма-босқич кенгайтиришни ва уни фақат қанот ўйинчиси сифатида чеклаб қўймасликни истамоқда.
Фликнинг фикрича, Кейн классик марказий ҳужумчи бўлиб, бутун ҳужум тизими унинг атрофида қурилиши керак. Бу эса Ямалнинг кейинги ривожланишига тўсқинлик қилиши ва марказда ўйнаш имкониятларини камайтириши мумкин.
Шу сабабли мураббий бошқа номзодларни маъқул кўрмоқда.
Хусусан, Флик “Атлетико” форварди Хулиан Альварес ва “Челси” ҳужумчиси Жоао Педро вариантларини маъқулроқ, деб ҳисоблайди.
Бу футболчилар ҳужумнинг турли позицияларида ҳаракат қила олади ва клубнинг узоқ муддатли лойиҳасига яхшироқ мос келади.

Фикрлар