Акрам Комилов якка тартибда шуғулланмоқда. Бугун "Пахтакор" иштирокида расмий тадбирлар ўтказилади

"Пахтакор" Осиё Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичи ўйинига ҳозирликни Дубайда давом эттирмоқда. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шанба ва якшанба кунлари жамоа машғулотларни "Ал Наср" клубига тегишли "Ҳумайд Бин Тайир" стадионида ўтказди. Ҳар икки кунги машғулот бир ярим соатча давом этиб, мураббийлар ихтиёридаги барча ўйинчилар унда тер тўкишди. Акрам Комилов якка тартибда ишлаётган бўлса, Дубайга етиб келган қолган 21 футболчи Шота Арвеладзе қўл остида машғулотларда меҳнат қилишди.

Душанба куни ўйинга оид тадбирлар ва "Пахтакор"нинг "Ал Мактум" стадионида расмий машғулоти бўлиб ўтади.

Бугунги расмий тадбирлар рўйхати (Дубай вақти бўйича)

11:00 Жамоалар вакиллари иштирокида йиғилиш

14:30 "Пахтакор" матбуот анжумани

18:30 Машғулот

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Ҳайрулла Аҳмаджонов
18/02/2019 10:07
пахтани жароҳат олган футболчилари сафга қайтмоқда